Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ортиқ хотин билан жимо қилмасликка қасам ичишнинг, бир сўз билан айтганда ийлонинг ҳукмидир. Бу ҳукм олдинги оят тафсирида айтиб ўтилган қасам ҳақидаги бошқа ҳукмлардан фарқ қилади. Бу ҳукм қасамнинг тўрт ойдан оз ёки кўп бўлишига қараб ҳар хил бўлади.
Биринчидан, агар жимо қилмаслик ҳақидаги қасам тўрт ой ёки ундан озроқ муддатга ичилган бўлса, у ийло дейилмайди. Бу қасам одатдаги бошқа қасамлардан фарқ қилмайди. Агар уни муддатидан олдин бузиб хотини билан жимо қилиб қўйса, каффоратини беради. Агар ўша муддат ичида жимо қилмаса, қасамининг устидан чиққан ҳисобланади. Бунинг учун унга ҳеч қандай гуноҳ бўлмайди. Ҳар икки «Саҳиҳ»да собит бўлган мана бу ҳадис Оиша р.а.дан ривоят қилинган: «Пайғамбар с.а.в. аёллари билан бир ой қўшилмасликка қасам ичдилар. Йигирма тўққизинчи куни қайтиб, ой йигирма тўққиз кундир, дедилар».21
Иккинчидан, хотини билан тўрт ойдан кўпроқ муддатга жимо қилмасликка қасам ичилса, шариатда бу иш ийло, дейилади. Ийлонинг ўз ҳукмлари бўлиб, уларни мана бу икки муборак оят баён қиляпти. Ҳукм қуйидагича бўлади:
а) Агар тўрт ойдан олдин жимо қилиб қўйса, қасамига каффорат беради. Шу билан иш тамом.
б) Агар тўрт ой ўтганидан кейин ҳам жимо қилмасликда давом этаверадиган бўлса, тўхтатилади ва икки ишдан бирига мажбур қилинади:
Ё олдинги ҳолатига қайтади ва қасами учун каффорат беради. Бу гап жимодан киноя, яъни олдингидек яна жимо қилишга қайтади.
Ёки талоқ қилади.
Агар шу иккала ишдан ҳам бош тортса, уни ҳоким талоқ қилдиртиради.
Айтиб ўтган гапларимиз мана шу икки муборак оятдан қуйидаги тарзда олинган:
لِّلَّذِينَ يُؤْلُونَ مِن نِّسَآئِهِمْ
(Хотинларидан қасам билан юз ўгирган кишилар учун). Ийло сўзи аслида бирон ёмон ишни қилиш ёки яхши ишни қилмасликка қасам ичиш маъносини англатади. Масалан, Аллоҳ Таоло айтади:
لاَ يَأْلُونَكُمْ خَبَالاً
– „Улар сизларга зарар етказишда кучларини аямайдилар“. [3:118]
Яна айтади:
وَلَا يَأْتَلِ أُوْلُوا الْفَضْلِ مِنكُمْ وَالسَّعَةِ أَن يُؤْتُوا أُوْلِي الْقُرْبَى
(21) Бухорий: 297, 365, 4803.
30-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232
|